Финландия Россия билан фаол иш олиб боришда давом этмоқда
Yle медиа компанияси томонидан ўтказилган суриштирувга кўра, Финландия Россиянинг тоғ-кон саноати ва металлни қайта ишлаш саноатига ускуналар етказиб беряпти.
Украинага кенг кўламли бостириб киришдан сўнг Финландия компаниялари Россияга камида 1,5 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берди, деб хабар бермоқда Финландиянинг Yle медиа компанияси 3 июль, душанба куни божхона статистикасига таяниб. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бундан ҳам катта, чунки статистик маълумотларга Россия билан савдо қилувчи компанияларнинг фақат бир қисми киритилган.
2022 йил 24 февралдан кейин бу мамлакатдаги ўз фаолиятини тўхтатиш ниятини эълон қилган фирмалар ҳам Россия билан савдони давом эттирди. Мисол учун, тоғ-кон, қайта ишлаш ва металлни қайта ишлаш саноатини технология ва асбоб-ускуналар билан таъминлайдиган Metso Outotec компанияси тўлиқ босқиндан бир ҳафта ўтгач, Россияга ўз маҳсулотларини етказиб бермаслигини эълон қилди. Аслида, бундай етказиб бериш яна бир неча ой давом этди ва унинг мижозлари орасида Тайшет алюминий заводи ва «Удоканская медь» бор эди.
Финландия компаниялари Россия билан савдо қилишда ҳатто қонунни ҳам бузмади - санкциялар учун масъул бўлган Финландия Ташқи ишлар вазирлигидан Пиа Саривааранинг сўзларига кўра, улар 50 фоиздан кам қисми россияликларга тегишли бўлган компаниялар билан қонуний равишда савдо қилиши мумкин.
Шу билан бирга, Финландия босқиндан кейин Россиядан сезиларли миқдорда энергия ва кимёвий моддалар импорт қилди. Финландиянинг Gasum давлат компанияси Россиядан суюлтирилган газни камида 600 миллион еврога сотиб олди. «Финландиядан эҳтиёт қисмлар ва технологияни экспорт қилиш орқали Россия уруш пайтида зарур бўлган хомашёни ишлаб чиқариши мумкин бўлади, бу эса уруш машинасини бевосита қўллаб-қувватлайди», деди Россия энергетика сиёсати профессори Вели-Пекка Тюнккюнен Yle нашрига.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024