Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Столтенберг НАТО бош котиби лавозимида яна бир йил қолади
У 2023 йил кузида ваколат муддати тугагач, бу лавозимни тарк этиш ниятида эканини айтганди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг яна бир йил ушбу лавозимда қолади. Мулозим Украина масаласида НАТО бирлигини сақлаб қолгани, Киевни фаол қўллаб-қувватлашга чақирувчилар ва глобал можародан қўрққанлар ўртасида мувозанатни топгани учун қадрланади. Бу ҳақда Reuters ёзди.
НАТО давлатлари Йенс Столтенбергнинг альянс раҳбари лавозимидаги ваколатини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди, дейилади ташкилот баёнотида. Қарор НАТО аъзоларининг Вилнюсдаги йиғилишида маъқулланади.
«НАТО иттифоқчиларининг бош котиблик муддатимни 2024 йил 1 октябргача узайтириш ҳақидаги қарори мен учун шараф», деб ёзди Столтенберг ижтимоий тармоқда. Унинг айтишича, бугунги «хавфлироқ дунёда» Иттифоқ ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.
Дипломатлар ва таҳлилчилар Столтенбергни Украина масаласида НАТО бирдамлигини, Киевни максимал даражада қўллаб-қувватлашга чақираётганлар ва глобал можаро авж олишидан қўрққанлар ўртасида мувозанатни сақлагани учун олқишламоқда. НАТО собиқ матбуот котиби Жейми Ши сўзларига кўра, альянс аъзолари «ҳозирги раҳбар – энг яхши бош котиб» деб ҳисобламоқда.
Май ойида Столтенберг ваколат муддати 2023 йилнинг кузида тугагач, лавозимни тарк этиш ниятида эканини айтганди.
Столтенберг 2014 йилда НАТО бош котиби бўлди, бундан олдин Норвегия бош вазири эди. Дастлаб унинг ваколати муддати 2018 йилда тугаши керак эди. Бироқ шундан сўнг икки марта икки йилга узайтирилди. 2022 йилда НАТО Столтенберг мандатини яна бир йилга узайтирди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026