Америкалик амалдорлар Сергей Лавров билан урушни тугатиш сценарийларини муҳокама қилди — ОАВ
Музокаралар чоғида «Украинадаги урушнинг энг долзарб масалалари» муҳокама қилингани айтилди.
Қўшма Штатларнинг бир гуруҳ собиқ амалдорлари Кремлга алоқадор юқори мартабали россияликлар билан музокаралар ўтказди, деб хабар берди NBC News. Таъкидланишича, улардан бири Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бўлган, учрашув апрель ойида Нью-Йоркда ўтказилган.
Музокаралар чоғида «Украинадаги урушнинг энг долзарб масалалари» муҳокама қилинган. Жумладан, Украина Қуролли Кучлари эҳтимол озод қила олмайдиган Украина ҳудудлари тақдири ва барча томонлар учун мақбул бўлган сулҳ бўйича музокараларни бошлаш шартлари.
Муҳокама ҳақида АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти хабардор бўлган, аммо ҳеч қандай кўрсатма бермаган. Бундай учрашувлар қанчалик тез-тез бўлиши маълум эмас. Шунингдек, Америка делегациялари ҳам Россияга шундай учрашувлар учун борган.
Муҳокама жараёнида Сергей Лавровдан ташқари россиялик эксперт ва олимлар, шунингдек, Владимир Путиннинг фикрини тинглаши мумкин бўлган йирик илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ҳам иштирок этган. NBC News бу одамлар хавфсизлигини ўйлаб, исмларини ошкор қилмади.
Аввалроқ, июнь ойида АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари Уильям Бёрнс Киевга махфий ташриф билан боргани ва унга Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларини қайтариш режаси тақдим этилгани хабар қилинганди. Унга кўра, Украина Қуролли кучлари Қрим чегарасигача бўлган ҳудудларни қайтариб олиши ва у ерда артиллерия ва ракета тизимларини ўрнатиши керак. Шундан сўнг, ярим оролдаги рус қўшинлари, шунингдек, Россия Қора денгиз флоти учун хавф туғдирган Украина гўёки Қримни куч билан қайтаришдан воз кечиши ва Россия билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлаши лозим.
Кейинроқ Украина президенти Владимир Зеленский Бёрнснинг Киевга ташрифини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, МРБ билан алоқалар «ҳар доим парда ортида бўлиши керак».
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
20:43 / 12.11.2024