Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси функциялари кенгайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятига оид ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришларга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:
Маданий мерос агентлиги фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар бериш;
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг ҳар йиллик манзилли рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда келишиш;
Маданий мерос агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (индикаторлари)ни мониторинг қилиб бориш.
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бош вазир томонидан тасдиқланади.
Республика болалар кутубхонаси Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлигидан жамғарма тизимига ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, ЮНЕСКО ишлари Миллий комиссиянинг янги таркиби тасдиқланмоқда: Жамғарма раиси лавозими бўйича Миллий комиссия раиси этиб белгиланмоқда.
Мавзуга оид
17:57 / 04.07.2026
Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026