21:16 / 07.07.2023
21232

Россиялик мутахассис «Бунёдкор» бош мураббийи этиб тайинланди

«Бунёдкор» клуби жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар юз бергани ҳақида маълум қилди.

Фото: Бунёдкор

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоанинг 1-даврадаги қониқарсиз натижалари сабабли бунгача бош мураббий сифатида ишлаб келган Мурод Отажонов истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига Александр Крестинин «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. Россиялик мутахассис 2019 йил Қирғизистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида Осиё кубогида нимчоракфиналга чиқиб, эътиборга тушганди.

Қайд этилишича, клубнинг янги директори Мурод Алиев ва ягона таъсисчиси «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан мураббий олдига «Бунёдкор» академияси тарбияланувчилари негизида рақобатбардош жамоа шакллантириш вазифаси қўйилган. 

Маълумот учун, «Бунёдкор» Суперлига 1-даврасидан кейин 16 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Top