Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди
Унга ҳокимликнинг совғаси топширилди.
Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди.
Қайд қилинишича, Саидисломбек Абдулқосимзода шаҳар марказидан оқиб ўтувчи «Жанубий Мирзачўл» каналида она ва болани чўкаётганини кўриб қолиб, уларни қутқаришга ошиққан ва бунинг уддасидан чиққан.
«Канал атрофига югургани чиқаман. Қарасам она ўз боласини қутқараман деб сувга тушган экан. Иккаласи ҳам чўка бошлади. Уларни кўрган заҳоти ҳаёлимда фақат тезроқ кўмаклашиш бўлди. Ўзим ҳам чўкишимга оз қолди. Биринчи бўлиб болани олиб чиқдик. Кейин онасига ёрдам бердик, бу жуда қийин бўлди», деди йигит.
Воқеа қачон содир бўлгани хабарда келтирилмаган. Янгиер шаҳри ҳокимлиги Саидисломбек Абдулқосимзодани совға билан тақдирлаган.
Мавзуга оид
13:52 / 01.05.2026
Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотинини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
18:05 / 30.03.2026