Жаҳон | 20:09 / 08.07.2023
10853
2 дақиқада ўқилади

АҚШ кимёвий қурол захирасини буткул йўқ қилди

30 минг тоннадан ортиқ кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш бўйича кўп йиллик кампанияни якунига етди.

Фото: AP

Кентукки шарқидаги ҳарбий объектда Қўшма Штатларнинг сўнгги кимёвий қурол захираси йўқ қилинди, деб хабар берди CBS News.

Бу воқеа Биринчи жаҳон уруши даврига бориб тақаладиган уруш олиб бориш усулларининг бутун бир бобини ёпадиган муҳим босқичдир, деб таъкидлади нашр.

Пентагон маълумотларига кўра, асаб тизимини шол қилувчи зарин моддасига эга М55 ракетаси 7 июль куни Blue Grass ҳарбий омборида йўқ қилинган. Бу билан 30 минг тоннадан ортиқ кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш бўйича кўп йиллик кампанияни якунланди.

АҚШ президенти Жо Байден, ўз навбатида: «Маъмуриятлар бу қуроллар энди ҳеч қачон ишлаб чиқилмаслиги ёки жойлаштирилмаслиги ҳақида қарор қабул қилишди. Бу ютуқ нафақат Кимёвий қуроллар бўйича конвенциядаги узоқ муддатли мажбуриятларимизга мос келади, балки халқаро орган томонидан оммавий қирғин қуролларининг бутун тоифаси йўқ қилинганини тасдиқлаши ҳақидаги илк ҳолатдир», деди.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, «ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида ўз вақти ва истеъдодини ушбу эзгу ва қийин миссияга бағишлаган минглаб америкаликларга» миннатдорчилик билдирди.

Нашрнинг ёзишича, 1997 йилда кучга кирган ва 193 давлат қўшилган Кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ, 30 сентябрь АҚШ ўз кимёвий қуролларининг қолган қисмини йўқ қилиши керак бўлган охирги муддат эди.

Мавзуга оид