Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия бош вазири: Украина келажаги - Европа Иттифоқи ва НАТОда
Прага Киевни жанговар вертолётлар билан таъминлайди ва украиналик учувчиларни F-16 самолётларида тайёрлашга ёрдам беради, деди Чехия бош вазири. Зеленский узоқ масофали қуролларни олиш зарурлигини маълум қилди.
Фото: Reuters
Украина келажаги - Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилишда. Бу ҳақда 7 июль, жума куни Чехия бош вазири Петр Фиала Прагада Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувдан сўнг айтиб ўтди.
Фиаланинг қўшимча қилишича, Прага 11-12 июль кунлари Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитда Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлайди.
Чехия Украинадаги уруш бошланганидан бери Киевни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда, Фиала бу ёрдамни янада оширишга, жумладан, кўпроқ жанговар вертолётлар етказиб беришга ваъда берди, деб хабар қилмоқда Reuters.
«Чехия яна бир нечта жанговар вертолётлар ва юз минглаб йирик калибрли ўқ-дорилар билан таъминлайди», — дея Фиала сўзларидан иқтибос келтирган AFP.
«У, шунингдек, украиналик учувчиларни тайёрлашга ёрдам беради, жумладан, F-16 самолётларида ҳам. Бундан ташқари, Украинада машғулотлар учун парвоз симуляторларини етказиб беради», деб таъкидлади вазирлар маҳкамаси раҳбари.
2022 йил февралида кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошлаганидан бери Чехия Украинага 676 дона оғир қурол ва тўрт миллион дона ўрта ва йирик калибрли ўқ-дорилар юборди, деди Фиала.
Чехия вазирлар маҳкамаси раҳбари, шунингдек, ЕИ давлатлари музлатилган Россия активларидан Украинани тиклашга ёрдам бериш имкониятини муҳокама қилаётганини қўшимча қилиб ўтди.
«Ҳам ҳуқуқий, ҳам бошқа нуқтайи назардан бу мураккаб мавзу, лекин музлатилган активлардан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланиш учун интенсив музокаралар олиб борилмоқда», деди Фиала.
Мавзуга оид
15:08 / 17.01.2026
Украина суди Тимошенко учун 661 минг евро гаров белгилади
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
13:17 / 17.01.2026
Зеленский: Украина делегацияси АҚШга йўл олди
12:17 / 17.01.2026