Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ибица-гейт»: Австрия коррупцияга қарши қонунларни кучайтиради
Ислоҳотда пора эвазига сайловларда ғалаба қозонган сиёсатчилар учун қамоқ жазоси назарда тутилган. Шу билан бирга, танқидчилар қонунчиликка киритилган ўзгартишларнинг камчиликларини кўрсатмоқда.
Австрия парламенти «Ибица-гейт» деб номланувчи шов-шувли жанжалдан бир неча йил ўтиб, коррупцияга қарши қонунларни кучайтирди. 7 июль, жума куни қабул қилинган тузатишлар тўпламига кўра, пора берган ёки олган, кейин эса сайловда муваффақиятли қатнашган ҳар қандай шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Ислоҳот 1 сентябрдан кучга киради ва мандатни «сотиб олиш» учун қамоқ жазосини назарда тутади.
Айни пайтда, айрим кузатувчиларга кўра, Австрия қонунчилигидаги ўзгаришлар етарлича чуқур эмас. Хусусан, Transparency International ноҳукумат коррупцияга қарши халқаро ташкилотининг фикрича, ўзгартиришларга қарамай, Австрияда турли хизматлар эвазига давлат амалдорларига яқин ташкилотларга хайрия қилиш мумкин бўлади.
«Ибица-гейт» деб номланган можаро 2019 йилнинг май ойида Австрияда авж олди ва кучли сиёсий норозиликка сабаб бўлди. Испаниянинг Ибица оролидаги виллалардан бирида яширин камера томонидан олинган видео кенг тарқалди. Унда Австриянинг ўша пайтдаги вице-канцлери бўлган Хайнц-Кристиан Штрахе 2017 йилда мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловлари арафасида гўёки «россиялик олигархнинг жияни»га унинг сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлаш эвазига давлат шартномаларини ваъда қилгани тасвирланган.
Видеонинг эълон қилиниши Австрия сиёсатчиларига қарши кўплаб терговларнинг бошланиши, Штрахенинг шартли қамоқ жазосига ҳукм қилиниши, шунингдек, 2021 йилда Австрия федерал канцлери Себастян Курцнинг истеъфога чиқишига сабаб бўлди. AFP агентлигига кўра, Курц коррупция ва ёлғон кўрсатма берганликда гумонланиб, ҳали ҳам тергов остида бўлиб турибди.
Мавзуга оид
10:15 / 29.06.2026
Австриянинг иккинчи йирик шаҳри коммунистларга овоз берди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026