Тошкентда йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди
147-йўналишдаги Mercedes-Benz русумли автобусда чиққан ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлди. Жабрланганлар йўқ.
Бугун, 10 июл куни соат 06:51 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Бешқўрғон» МФЙ, ТҲАЙ кўчасида 147-сонли «Чорсу бозори ва Чинни бозор» йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz русумли автобуснинг мотор қисмида ёнғин юзага келган.
Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига соат 07:00 да етиб борган.
Ёнғин экипаж боргунга қадар бозор ҳудудий ёнғин ўчириш экипажи ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида ўчирилган.
Ёнғин тахминан электр симларидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий изоҳ бериб, ёнғин сабабини тасдиқлади.
«18-Автобус саройи филиалига бириктирилган, сарой рақами 652-бўлган, 147-сонли автобус (2013 йилда ишлаб чиқарилган, 909 777 км масофа юрган) ТҲАЙ кўчаси бўйлаб «Чинни бозори» томонга ҳаракатланаётган вақтда автобуснинг орқа қисмидаги электр ўтказиш симларининг кучланиши натижасида туташув содир бўлган.
Мазкур ҳодиса автобус ҳайдовчиси Ғ.У томонидан дарҳол аниқланиб, автобус ичида бўлган йўловчилар зудлик билан автобусдан туширилган ва ушбу ҳолат тезкорлик билан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида йўловчиларга зарар етмаган.
Ҳозирда ушбу автобус шатакка олувчи махсус транспорт воситаси ёрдамида 18-Автобус саройи филиалига олиб келинган бўлиб, техник ходимлар томонидан автобуснинг техник носозлиги бартараф этилиб, тез кунларда йўналишга чиқариш чоралари кўрилаётганини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
14:57 / 05.11.2024
Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди
15:34 / 03.11.2024
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
21:44 / 01.11.2024