НАТО Украинанинг альянсга кириш жараёнини соддалаштиришга рози бўлди
Ташкилот раҳбари Йенс Столтенберг сўзларига кўра, ташкилот аъзолари бу масалада якдил фикрга келса, Украина аъзоликка таклиф этилади.
НАТО Украинанинг альянсга кириш жараёнини соддалаштиришга рози бўлди, деди бош котиб Йенс Столтенберг матбуот анжумани чоғида.
«Биз Украина НАТО аъзоси бўлишини яна бир бор таъкидладик ва альянсга аъзо бўлиш бўйича ҳаракатлар режасига қўйиладиган талабларни бекор қилишга келишиб олдик. Бу Украинанинг НАТО аъзоси бўлиш йўлини ўзгартиради, икки босқичли жараён ўрнига бир босқичли жараён бўлади», деди Столтенберг.
Унинг сўзларига кўра, ташкилот аъзолари якдил фикрга келганда ва маълум шартлар бажарилганда, НАТО Украинага альянсга қўшилиш таклифини юборади.
Столтенбергнинг таъкидлашича, Россия томонидан бошланган уруш давом этар экан, «Украинани НАТОга тўлиқ аъзо сифатида таклиф қилишнинг мавриди эмас». Шунингдек у Украина коррупция муаммосини ҳал қилиши кераклигини ҳам таъкидлади.
Шу билан бирга, Столтенберг НАТО биринчи марта альянсга кириш шартлари соддалаштирилаётганини таъкидлади.
Украина 2022 йил сентябрида НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширган эди. Столтенбергнинг таъкидлашича, Киев учун «НАТО эшиклари доим очиқ», аммо Украинанинг иттифоққа қўшилиши масаласи унинг «ғалабаси»дан кейингина муҳокама қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
19:20 / 04.10.2024
Лукашенко Украинани қайта тиклашга ёрдам таклиф қилди
11:40 / 04.10.2024
НАТО янги бош котиби Украинага ташриф буюрди
09:40 / 04.10.2024
НАТО янги бош котиби Ғарбнинг Украинага ёрдамини кучайтиришга ваъда берди
23:19 / 03.10.2024