Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шимолий оқим»даги портлашлар: Германия БМТга яхтадаги портловчи моддалар изи ҳақида маълум қилди
«Шимолий оқим»даги портлашлар бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши арафасида Германия терговнинг бориши ҳақида ҳисобот берди.
Германия тергов органлари яхтадан олинган намуналарда сувости портловчи моддалари изини топди, тергов гумонига кўра, улар «Шимолий оқим» газ қувурларини бузиш учун ишлатилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 11 июль, сешанба куни Германиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Германия, Швеция ва Дания «Шимолий оқим» портлашлари юзасидан мустақил тергов олиб бормоқда. Мамлакатлар ўзларининг дастлабки хулосаларини БМТ Хавфсизлик кенгашига Россия ташаббуси билан чақирилган йиғилиш арафасида жўнатди, РФ тергов жараёни ҳақида хабардор қилинмаганидан ғазабда, деб ёзади Reuters. «Текширувларнинг ҳеч бири якунига етмаган ва ҳозирча улар қачон якунланишини айтишнинг иложи йўқ. Саботаж ҳаракатларининг табиати мисли кўрилмаган ва терговлар мураккаб», - дейилади уч давлатнинг қўшма баёнотида.
Германия тергови шубҳали елканли яхтанинг ижарага олинишини текширмоқда, у «ҳақиқий ижарачининг шахсини яшириш» тарзида тузилган. «Ушбу кема газ қувурларига ҳужум қилиш учун портловчи моддаларни ташишга ишлатилган бўлиши мумкинлигига шубҳалар бор», дейилади Германия томонининг хатида. У қайиқдан олинган намуналарда сувости портловчи моддалари изини топган. «Ҳозирда жиноятчиларнинг шахсини ва уларнинг сабабларини ишончли аниқлашнинг имкони йўқ, айниқса ҳодисага давлат ёки давлат арбоби раҳбарлик қилганми, деган саволга нисбатан», — дейилади хатда.
Немис ОАВ аввалроқ ёзганидек, тергов «Андромеда» енгил яхтаси портлашларга алоқадор эканига оид версияни ўрганмоқда. Гап 6 сентябрь куни Росток шаҳридаги портни тарк этган ва тергов хулосаларига кўра, портлашлар содир бўлган ҳудудда ҳам бўлган кичик фуқаролик кемаси ҳақида бормоқда. Яхта денгизда жами икки ҳафтага яқин вақт ўтказди ва портлашлардан бир ҳафта олдин Полшада қисқа вақтга тўхтаган.
Шу билан бирга, Германиядаги тергов, журналистларнинг фикрига кўра, экипаж яхтани ёлғон ҳужжатлар билан ижарага олганига амин. «Андромеда» билан алоқадор камида икки киши - Украина фуқаролари, деб ёзади журналистлар расмий тергов маълумотларига таяниб.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:31 / 02.07.2026
«Шимолий оқим» диверсияси: Украина фуқароси қамалиши мумкин
09:02 / 11.06.2026