Ўзбекистон | 22:43 / 12.07.2023
4127
2 дақиқада ўқилади

«Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш чоралари белгиланди 

Хива шаҳрининг туристик салоҳиятини халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш мақсадида 2023-2024 йилларда бир қатор тадбирлар ўтказилади. 

Фото: Advantour

«Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди. 

Қарор билан халқаро тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. Шунингдек, чора-тадбирлар режаси белгиланди. 

Жумладан, 2024 йил март ойида халқаро тадбирнинг расмий очилиш маросими ҳамда май ойида Хива шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади. 

Хива шаҳрининг туристик салоҳиятини халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш мақсадида 2023-2024 йилларда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

- «Taste of Uzbekistan Festival» шиори остида гастрономик фестиваль;

- Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар ўйини мусобақаси;

- «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар. 

Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Хоразм Маъмун академияси билан биргаликда халқаро тадбирга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар фойдаланиши учун Хива шаҳри ҳақида ўзбек, рус, инглиз, араб ва француз тилларида қўлланма ишлаб чиқилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид