Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги мунозарали қонунни қўллаб-қувватлади
Европа Иттифоқида табиатни тиклаш ва биологик хилма-хилликни сақлаш тўғрисидаги қонунни танқид қилувчилар бу фермерлар фаровонлигига хавф солишидан хавотирда.
Европарламент 12 июль, чоршанба куни кўпчилик – 336 та «ҳа», 300 та «қарши» ҳамда 13 та бетараф овоз билан Европа Иттифоқида табиатни муҳофаза қилиш ва биологик хилма-хилликни сақлашга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.
Еврокомиссия томонидан ишлаб чиқилган ташаббусга кўра, Европа Иттифоқи 2030 йилга бориб Европа Иттифоқига аъзо давлатлар чегараларидаги қуруқлик ва денгизлар юзасининг камида 20 фоизини табиий ҳолатига қайтариш чораларини кўриши керак. Хусусан, гап ўрмонлар барпо этиш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш, торф ботқоқларини тиклаш ва йўқолиб бораётган экотизимларни қайта тиклашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар ҳақида бормоқда.
Қонун лойиҳасига Европа парламентида консерватив Европа халқ партияси, шунингдек, ўнг қанот популистик «Тенглик ва демократия» фракцияси қарши чиқмоқда. Европа халқ партияси, хусусан, қонун лойиҳасида белгиланган табиий ландшафтларни тиклаш чора-тадбирлари уларнинг фаолиятини жиддий чеклаши мумкин, деб ҳисоблаган йирик фермерлар уюшмаларининг хавотирига қўшилган. У қишлоқ хўжалиги ерлари майдони ва экинлар ҳажмининг қисқаришига олиб келиши мумкин, бу эса Европа Иттифоқи озиқ-овқат хавфсизлиги ва фермерлар фаровонлигига хавф туғдиради, дея огоҳлантирмоқда қонун лойиҳаси танқидчилари.
Айни пайтда, назарий жиҳатдан 2024 йилги Европа парламенти сайловларидан олдин ҳам қабул қилиниши мумкин бўлган қонунни IKEA, H&M, Unilever ва Nestlé каби кўплаб йирик Европа компаниялари қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, ташаббус қатор олимлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, айрим фермер хўжаликлари уюшмалари томонидан юқори баҳоланди.
Қонун кучга кириши учун уни Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар маъқуллаши керак. Тез орада бу масала бўйича музокаралар бошланиши кутиляпти.
Мавзуга оид
08:41 / 08.07.2026
«Буюк яшил девор»: инсон яратган ўрмонлар табиатдан тезроқ ўсмоқда
21:27 / 28.03.2026
Тошкентда 108 туп дарахт ноқонуний кўчириб ўтқазилганлиги аниқланди
11:53 / 12.02.2026
Европарламент Украина учун 90 млрд евро кредитни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026