«Арсенал» янги трансферини эълон қилди
Бу Лондон клубининг ёздаги иккинчи трансферидир.
«Арсенал» «Аякс» ҳимоячиси Юрриен Тимберни трансфер қилди.
22 ёшли нидерланд «канонирлар» билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.
У янги жамоасида 12-рақам остида тўп суради.
Аввалроқ, Лондон клуби ушбу ўнг қанот ҳимоячиси учун 40 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди.
Тимбер «Аякс» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Амстердам жамоаси сафида 121 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урган ва 4 голга узатма берган.
Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 42 миллион еврога баҳолаган.
Бу «Арсенал»нинг ёзги трансферлардаги иккинчи хариди бўлди. Бундан аввалроқ «Челси»дан ҳужумкор яримҳимоячи Кай Ҳаверц 71 млн еврога сотиб олинганди.
Шунингдек, «Вест Ҳэм»дан таянч яримҳимоячиси Деклан Райсни трансфер қилиш масаласи ҳал бўлган. Англия миллий жамоасига номзод бўлган ушбу футболчи учун Лондон клуби камида 105 млн фунт тўлаши хабар қилинган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 09:43
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Воронеж областидаги нефт базасига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 09:08
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
Мавзуга оид
12:10 / 19.01.2025
АПЛда чемпионлик пойгаси тугамоқда, «Барса» ноқулай рақибини яна енга олмади. Кун ўйинлари
12:25 / 16.01.2025
«Арсенал» «Ливерпул»га яқинлашмоқда, «Барса» яна 5 та гол урди. Кун ўйинлари
12:10 / 05.01.2025
«Сити» қайтмоқда, «Арсенал» «Ливерпул»ни хурсанд қилди. Кун ўйинлари
11:47 / 02.01.2025