Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Европага 3000 гача захирадаги ҳарбий хизматчини юборишга рухсат берди
Захирадаги ҳарбий хизматчиларни Европага жўнатишда гап қўшимча кучлар ҳақида кетаётгани йўқ, деб тушунтирди АҚШ Мудофаа вазирлиги.
АҚШ Мудофаа вазирлиги келажакда захирадаги 3000 нафаргача ҳарбий хизматчидан Европада жойлаштириш учун фойдаланиши мумкин. «Биз НАТОнинг Atlantic Resolve операциясини АҚШ Европа қўмондонлиги масъулият зонасида ва унинг атрофида самарали ўтказиш учун Америка қўшинларининг фаол контингентини кучайтиришимиз керак», дейилади АҚШ президенти Жо Байден пайшанба, 13 июль куни томонидан имзоланган янги фармонда.
EUCOM’нинг қайд этишича, ушбу фармон АҚШнинг Европадаги қўшинлари сонини ўзгартирмайди. Гап қўшимча кучлар ҳақида кетаётгани йўқ, деди журналистларга Пентагон қўшма штаби операциялар бўлими бошлиғи Дуглас Симс. Аксинча, захирадаги ҳарбий хизматчилар «фаол» контингент таркибида илгари ҳарбий хизматчилар томонидан бажарилган вазифаларни бажариши мумкин бўлади. Охир-оқибат, Пентагонга кўра, уларни қандай жойлаштириш бўйича қарор EUCOM қўмондонлигида қабул қилинади.
«Бу Украинадаги ноқонуний ва асоссиз урушдан сўнг НАТОнинг шарқий қаноти мудофаасига содиқлигини тасдиқлайди», — деди Симс. Мудофаа вазири Ллойд Остин захирадаги аскарларни тез орада жойлаштиришни режалаштиряптими ёки йўқми, аниқ эмас, деб ёзади Politico, аммо бу ҳаракат АҚШ армиясининг Европадаги ўқув миссиясида қўшинларга қўшимча иш юклатилишини англатади.
Мавзуга оид
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
10:00 / 06.07.2026
Кучли иссиқ Европада ўрмон ёнғинларини кучайтирди
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
17:18 / 28.06.2026