Украинага очилган кенг қамровли урушидан сўнг Россия ўзига нисбатан жорий этилган санкциялар ҳажми бўйича жаҳонда етакчига айланди, деб ёзади санкцияларни кузатувчи Американинг Castellum.AI технологик компанияси. Atlantic Council компаниясининг 2023 йил апрел ойидаги маълумотларига кўра, Ғарб давлатлари Россия ва унинг фуқароларига нисбатан 12 мингдан ортиқ чекловлар ўрнатган.

Россияда инсонлар ҳам (асосан агрессия иштирокчилари ҳисобланувчи мансабдорлар ва бизнесменлар), шунингдек, иқтисодиётнинг бутун бир соҳалари ва компаниялар санкциялар остига тушган. Улар орасида энг билинарлилари — Россия нефтига эмбарго ва юқори нарх чегараси жорий этилиши; РФ Марказий банкининг халқаро активлари уруш тугаганидан сўнг «Украинага компенсация тўлаш кафолати» сифатида музлатилгани; Россия банкларининг SWIFT тармоғидан узилгани; Россиядан авиақатновлар учун Европа Иттифоқи ҳаво бўшлиқлари ёпилиши бўлди. 

Энг дастлабки чекловлар жорий этилганидан сўнг россиялик экспертлар 90-йиллар кризиси каби иқтисодиёт таназзулга юз тутишини тахмин қилишганди. Лекин ундай бўлиб чиқмади. Россия чиновникларига кўра, ғалла ва углеводородлар сотувидан тушум қайтага барча рекордларни янгилаган, РФ бош вазири Михаил Мишустин иқтисодиёт «ишонч билан қайта тикланаётгани»ни айтган. Ғарб давлатлари эса айрим санкцияларни бекор қилишга мажбур бўлмоқда.

Наҳотки, иқтисодий жиҳатдан иҳоталаш, россиялик ишлаб чиқарувчиларни бойкот қилиш, персонал ва корпоратив санкциялар иш бермаган бўлса?

Бу мақолада санкцияларнинг Россия иқтисодиётига таъсири ҳақида батафсил ҳикоя қилинмайди. Лекин иқтисодий чекловлар тобора сиёсий механизмга айланиб бораётгани, санкциялар бўлмаса ўрнига нима қўллаш мумкинлиги ҳақида айтилади.

Санкцияларни ким ўйлаб топган?

Эрамиздан олдинги V асрда қадимги юнонлар.

Афина раҳбари Периклнинг оломон қаршисида чиқиш қилиши

Афина халқ йиғини Мегара шаҳри фуқароларига ўз бозорларида савдо қилиш ва бандаргоҳларга кема киритишни