Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради
Бу Шавкат Мирзиёевнинг президентлик сайловидан кейинги илк хорижий сафари бўлади.
Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё-Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун 18—19 июль кунлари Жидда шаҳрида бўлади.
Бўлажак олий даражадаги учрашувда Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Баҳрайн Подшоҳлиги, Қатар давлати, Кувайт давлати, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўммон Султонлиги, Қозоғистон, Қирғиз, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳамда кенгашнинг бош котиби иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибига мувофиқ, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.
Саммит доирасида икки томонлама қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026