Ўзбекистон | 10:25 / 17.07.2023
3456
1 дақиқада ўқилади

Европа-Гуржистон-Ўзбекистон ва Хитой-Ўзбекистон-Гуржистон туристик йўналишлари жорий этилади

Муҳим туристик маршрутларни йўлга қўйишда Гуржистон билан ҳамкорлик қилинади.

Гуржистон / Фото: Getty Images

Маданият ва туризм вазирлиги мутахассислари туризмни ривожлантириш мақсадида Гуржистонда туризм соҳаси вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистонга Гуржистондан гуруҳли сайёҳлар ташрифини йўлга қўйиш масаласида Гуржистон туризм ассоциацияси раҳбарияти билан музокара олиб борилди.

Мазкур туристик йўналишларни ишга тушириш мақсадида жорий йилда Гуржистон, Хитой, Ўзбекистон туристик ташкилотлари ҳамда авиакомпаниялар иштирокида мамлакатда B2B учрашувлар ўтказилади.

Шу билан бирга, Гуржистон этнотуризм ассоциацияси билан бўлиб ўтган музокарада келгусида мазкур йўналишда мутахассислар тайёрлаш, малакасини ошириш ва этнотуризм объектларини туристик маршрутларга киритиш бўйича тажриба алмашинишга келишилди.

Ҳамкорлик мулоқотида Европа- Гуржистон-Ўзбекистон ва Хитой-Ўзбекистон-Гуржистон йўналишларида янги туристик маршрутларни амалиётга жорий этишга келишилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид