Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Паспорт индекси»да беш йил ичида биринчи марта пешқадам ўзгарди
Сингапур биринчи ўринга чиқиб олди, Ўзбекистон 78-ўринни эгаллади.
Визасиз саёҳат имкониятлари бўйича дунё паспортлари индексини тузувчи Henley & Partners компанияси маълумотларига кўра, Сингапур дунёдаги энг кучли паспортга эга мамлакатга айланди. Унинг фуқаролари 227 мамлакатдан 193 тасига визасиз бориши ёки борган заҳоти олиши мумкин.
Сўнгги беш йил ичида бу борада пешқадамлик қилган Япония учинчи ўринга тушиб кетди ва Австрия, Люксембург, Финляндия, Франция, Швеция, Жанубий Корея билан бир мақомда турибди. Ушбу мамлакатлар фуқаролари 189 та давлатга визасиз бориши ёки борган заҳоти олиши мумкин.
Иккинчи ўринни Германия, Италия ва Испания (190 мамлакат) паспорти эгаллаган.
Рейтингда Ўзбекистон 78-ўринда жойлашган. Ўзбекистон фуқаролари 59 та давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда бориши мумкин.
Таққослаш учун, Россия 49-ўринда (115 та мамлакат), Беларус 64-ўринда (79 та мамлакат), Қозоғистон 66-ўринда (77 та мамлакат), Озарбойжон 72-ўринда (69 та мамлакат), Арманистон 74-ўринда (66 та мамлакат).
Рейтингнинг сўнгги, 103-ўрнида фуқаролари 27 та давлатга визасиз саёҳат қилиши мумкин бўлган Афғонистон жойлашган.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026