Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Давлат раҳбари Жиддада “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этади.
Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Жидда шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026