Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳарбийси КХДР чегарасини кесиб ўтди, у ҳибсга олинган бўлиши мумкин
Пентагон маълумотларига кўра, америкалик аскарлардан бири демилитаризация қилинган ҳудудга ташриф буюриш чоғида «қасддан ва рухсатсиз» Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтган.
Фото: Yonhap
Америкалик аскарлардан бири демилитаризация қилинган ҳудудга ташриф буюриш чоғида «қасддан ва рухсатсиз» Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтган ва КХДР томонидан ҳибсга олинган бўлиши мумкин. Буни 18 июль, сешанба куни Пентагондаги матбуот анжуманида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин тасдиқлади.
«Биз вазиятни диққат билан кузатиб боряпмиз, уни текширяпмиз ва ҳарбий хизматчининг яқин қариндошларини хабардор қилиш ва бу ҳодисани ҳал қилиш учун чоралар кўриш устида ишлаяпмиз», деди Остин. Унинг сўзларига кўра, нима бўлганини тушунганлар ҳали суриштирувнинг «жуда эрта босқичида» ва хулосага келиш учун кўпроқ вақт керак, вазият «ривожланишда давом этади».
АҚШ томони ва АҚШ шафелигидаги БМТнинг Жанубий Кореядаги қўмондонлиги ҳодиса тафсилотлари ва аскарнинг мақсадига ойдинлик киритиш учун Шимолий Корея кучлари билан ҳамкорлик қилишини билдирди. Сеулдаги Мудофаа вазирлиги воқеа юзасидан изоҳ беришдан бош тортди, деб хабар беради AFP.
Жанубий Корея ва Шимолий Корея техник жиҳатдан уруш ҳолатида, чунки Корея урушидан кейин тинчлик шартномаси тузилмаган. Корея Республикаси ва Шимолий Кореяни демилитаризация зонаси ажратиб туради. Унга туташ ҳудуд қатъий қўриқланади. Шу билан бирга, зонанинг ўзи сайёҳлар учун очиқ.
Мавзуга оид
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39 / 16.01.2026
Гренландия неча пул туради?
16:57 / 16.01.2026
“АҚШнинг Эронга душманлиги энг авж нуқтасига чиқди” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан суҳбат
14:41 / 16.01.2026