20:36 / 19.07.2023
23228

L-410 самолёти Тошкент ва Самарқанд ўртасида қатнайди 

Мунтазам авиапарвозлар 20 июлдан бошланади. 

Фото: Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways компанияси 20 июлдан бошлаб Тошкент–Самарқанд–Тошкент йўналиши бўйича ҳар куни L-410 самолётида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. 

HY1001 рейси Тошкентдан соат 8:30 да учади ва Самарқандга соат 9:55 да қўнади. 

HY1002 рейси Самарқанддан соат 10:55 да учади ва Тошкентга соат 12:20 да қўнади. 

Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича авиачипта нархи 104 минг сўмдан бошланади. Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта нархи 182 минг сўмдан бошланади. 

Июнь ойида Uzbekistan Airways Чехиянинг LET Aircraft Industries заводи билан иккита Let L-410 UVP-E20 турбовинтли самолёт сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган эди. 15 июль куни биринчи самолёт Ўзбекистонга етиб келди. 

LET L-410 «Турболёт» - маҳаллий авиакомпаниялар учун мўлжалланган, енгил, кўп мақсадли икки двигателли самолёт бўлиб, 1966-1967 йилларда Чехословакиянинг Let Kunovice авиация заводи конструкторлик бюроси (ҳозир Чехиянинг LET Aircraft Industries заводи) томонидан ишлаб чиқилган.  

Самолёт махсус тайёрланмаган, асфальтланмаган, ўтлоқли йўлакларда, қорли ҳудудларда, шунингдек, қисқа учиш-қўниш йўлаклари бўлган аэродромлардан учиш учун мўлжалланган. 19 йўловчи ёки 1,8 тонна юкни 1500 км масофага ташишга қодир.

Top