Ўзбекистон | 11:05 / 19.07.2023
5266
1 дақиқада ўқилади

Телефон рақамини йўқотган абитуриентлар янги рақам орқали рўйхатдан ўтиши мумкин

Рўйхатдан ўтган телефон рақамини йўқотган талабгорлар янги телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Кўплаб абитуриентлар томонидан бўлаётган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтган телефон рақамини йўқотган талабгорлар учун тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Эндиликда my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтган телефон рақамини йўқотган талабгорлар янги телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда талабгор янги телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)ни киритганда унинг барча маълумотлари янги телефон рақамига бириктирилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил давлат ОТМларининг бакалавриатига қуйидагича миқдорда талаба қабул қилинади: 

  • кундузги — 127 259 нафар;
  • сиртқи — 49 078 нафар;
  • кечки — 11 125 нафар;
  • масофавий — 2 825 нафар.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид