Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Қашқадарёда осма дор йўлини қуриш учун 15 миллион доллар сармоя киритади
Китоб туманида «Қайнар» туристик-рекреацион зонасини ташкил этилади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация Хитойнинг CAMC Engineering компанияси раҳбарияти билан учрашди. Унда хитойликлар билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Томонлар Қашқадарё вилояти, Китоб туманида йилига 200 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатадиган «Қайнар» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш, жумладан, ҳудуднинг халқаро даражадаги мастер-режасини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олди.
Ўз навбатида, 15 миллион инвестиция киритиш асосида замонавий осма дор йўлини қуриш бўйича келишув ҳужжати имзоланди. Шунингдек, «Қарши» халқаро аэропорти яқинидаги махсус иқтисодий зонани ҳамкорликда ривожлантириш хусусида ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва CAMC Engineering компанияси ўртасида 16 миллион АҚШ доллари қийматдаги ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026