Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси жамоаси билан Шарқий конференция ғолиби бўлиб, финалга чиқди
Лионел Месси афсонавий Ференц Пушкашнинг рекордини янгилаб, барча даврларнинг энг яхши ассистентига айланди. Аргентиналик афсонанинг янги совринига яна бир қадам қолди.
МЛС плей-офф босқичида Томас Мюллер ва Лионел Месси ўйнаётган жамоалари мос равишда Ғарбий ва Шарқий конференциялар ғолибларига айланди.
Энди «Ванкувер Уайткэпс» ва «Интер Майами» жамоалари суперфиналда тўқнаш келиб, мавсум чемпионини аниқлашади.
Мессининг тарихий ассисти: голли паслар сони бўйича Ференц Пушкашнинг рекорди янгиланди
МЛС плей-офф босқичи. 30 ноябр
«Интер Майами» – «Ню Йорк Сити» 5:1
Голлар: Алленде 14, 23, 89 (ҳет-трик), Силветти 67, Сеговия 83 – Ҳаак 37.
«Интер Майами»: Риос Ново, Алба, Аллен (Брайт 57), Фалкон, Вейгандт (Фрей 57), де Паул, Бускетс, Алленде, Родригес (Сеговия 72), Месси, Силветти (Суарес 82).
Шарқий конференция финалида «Интер» «Ню-Йорк Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этди – 5:1. Аммо ҳисоб алдамчи, чунки иккинчи бўлим ўрталаригача вазият қалтис бўлиб турганди. Ўйин охирида флоридаликлар қарши ҳужумларда учта гол уришди.
Ўйиннинг асосий қаҳрамони, аргентиналик Тадео Аленде бўлди, у навбатдаги марта сермаҳсуллик қилиб, ҳет-трик муаллифига айланди. «Селта»нинг 26 ёшли вингери ижара асосида «Майами»да ўйнамоқда ва аллақачон Луис Суареснинг ўрнини тортиб олди. У ватандоши Месси билан биргаликда плей-оффдаги энг кучли тандемни ташкил этди: Аленде бешта ўйинда саккизта гол урди, Леода тўрт ўйинда 6 гол ва 6 голли пас.
«Интер» сўнгги уч ўйинда 4:0, 4:0 ва 5:1 ҳисобларида ғалаба қозонди. Аленде бу оралиқда икки марта дубл ва битта ҳет-трик қайд этди, Мессининг кўрсаткичлари ҳам юқори – 2+1, 1+3 ва энди яна бир голли узатма.
Финалда асосий қаҳрамонга айланмаган бўлса ҳам, 38 ёшли футболчи тарихий натижага эришди. Энди унинг жами ассистлари сони 405 тага етди ва бу орқали у венгриялик афсонавий футболчи Ференц Пушкашнинг натижасини биттага яхшилаб, футбол тарихидаги энг яхши ассистентга айланиб олди.
Энди унинг фаолиятидаги рақамлар шундай кўринишда: 1136 та расмий ўйин, 896 та гол ва 405 та ассист.
Бундан ташқари, аргентиналик футболчи клублар миқёсида ҳам (344), миллий жамоалар миқёсида ҳам (61) энг яхши ассистент ҳисобланади.
Айнан унинг етакчилигида «Интер» Майами ўз тарихида илк бор плей-оффда бу қадар узоққа етиб келди ва ўйиндан кейин унга Шарқий конфедерация ғолиблиги учун кубок топширилди.
Лекин суперфинал ҳали олдинда: энди майамиликлар Ғарбий конфедерацияда ғолиб чиққан «Ванкувер»га қарши МЛС кубоги учун суперфинал баҳсида майдонга тушади. Эътиборли томони, ҳозирда канадаликлар клуби сафида «Бавария»нинг яқин ўтмишдаги афсонаси, ЕЧЛ ўйинлари орқали Месси билан яхши таниш бўлган Томас Мюллер ҳам ўйнамоқда. Ушбу икки таниқли футболчи тўқнашувига айланадиган ўйин 6 декабр куни Майамида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:57 / 12.11.2025
«Оғирим тушишини истамайман»: Месси ЖЧга бормаслиги мумкин
20:57 / 10.11.2025
Месси яширинча «Барселона» стадионига борди
21:22 / 23.10.2025
Месси «Интер Майами» билан шартномасини узайтирди
10:03 / 06.09.2025