МЛС кубоги финали. 7 декабр
«Интер Майами» – «Ванкувер» 3:1
Голлар: Окампо 8 автогол, Де Паул 71, Алленде 90+6 – Аҳмед 60
«Интер Майами»: Риос Ново, Фрей (Вейгант, 90+1), Фалкон, Бускетс, Аллен, Алба, Силветти (Брайт, 78), Де Паул, Родригес (Сеговия, 57), Аленде, Месси.
«Ванкувер»: Такаока, Окампо, Блэкмон, Лаборда, Аҳмед (Голд, 68), Присо (Пупе, 68), Кубас (Кабрера, 82), Берхалтер, Сабби (Жейдон Нелсон, 90+1), Мюллер, Уайт.
Огоҳлантиришлар: Родригес (13), Фалкон (48), Де Паул (86), Риос Ново (90+9) – Уайт (17), Окампо (45), Блакмон (66), Кубас (74), Лаборда (86), Берхалтер (90+4)

«Интер Майами» Месси билан биргаликда ўз тарихида илк бор МЛС чемпионига айланди – бу олтинчи уринишда рўй берди. Плей-офф финалида Томас Мюллер бошчилигидаги «Ванкувер Уайткэпс» (3:1) мағлуб этилди. Лео Месси иккита голга узатма берди.

«Интер» дарҳол автогол ёрдамида ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган голдан кейин эса Месси катта саҳнага чиқди

«Интер» автогол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. «Майами» яримҳимоячиси Тадео Аленде ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Эдиер Окампо эса тўпга оёғини қўйишда хато қилди ва ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Месси ушбу голли ҳужумда ҳам иштирок этди.

Кейин эса «Интер» бироз ортга қайтди, «Ванкувер» эса босимни кучайтирди. 8-дақиқадаёқ ҳисоб очилиши «Интер»нинг зарарига ишлади дейиш ҳам мумкин. Шундан кейин флоридаликлар бироз хотиржамоикка берилди ва канадаликлар ташаббусни қўлга олиб, бир неча хавфли вазиятлар яратишди, 60-дақиқада эса ҳисоб тенглашди. Али Аҳмед яқин бурчакка кучли зарба йўллади, «Интер» дарвозабони Рокко Риос тўпни ўтказиб юборди.

Шундан кейин Месси ўйинни ўзгартириб юборди. 71-дақиқада Лео тўпни рақибдан олиб қўйди ва уни ҳимоячилар ортига очилаётган Родриго Де Паулнинг йўлига ташлаб берди, аргентиналик яримҳимоячи олис бурчакни аниқ нишонга олди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса Месси яна бир голли узатма амалга оширди, Аленде ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.

Де Паул учун бу МЛС чемпионатидаги илк гол эди ва шу гол финалда ғалаба олиб келди. Месси икки ассист билан ўйин тақдирини ҳал қилди.

Месси мавсумни кучли ўтказди. Алба ва Бускетс фаолиятидаги сўнгги ўйинда соврин қўлга киритди