Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев ўз портлари Россия блокадасига олингани ҳақидаги баёнотга жавоб қайтарди
Украина Қора денгизда Россия портлари йўналишида сузиб юрган барча Россия кемаларини ҳарбий юк олиб кетаётган техника сифатида кўриши ҳақида огоҳлантирди.
Украина Россия томонидан Қора денгиз портлари амалда блокадага олинганига муносабат билдирди. «2023 йил 21 июль соат 00:00дан бошлаб Қора денгизда Россиянинг денгиз портлари ва Украина ҳудудида Россия томонидан вақтинча эгаллаб олинган Украина денгиз портлари йўналиши бўйича сузиб юрган барча кемалар Украина томонидан тегишли барча хавф-хатарлар билан ҳарбий юк ташувчи техника сифатида кўриб чиқилиши мумкин», — дейилади Украина Мудофаа вазирлиги хабарида.
«Москва» крейсерининг тақдири Украина мудофаа кучларида Россиянинг денгиздаги агрессиясини қайтариш учун зарур воситалар мавжудлигини исботлади», — дея огоҳлантирди вазирлик. Шунингдек, улар Қора денгиз шимоли-шарқий қисми ва Керч-Еникалский бўғози ҳудудларида 20 июлдан бошлаб навигация тақиқланишини маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги 20 июлдан бошлаб Қора денгизда Украина портларига сузиб кетаётган барча кемалар потенциал ҳарбий юк ташувчилар сифатида кўриб чиқилишини ва бундай кемаларда байроғи ўрнатилган давлатлар «Киев режими томонида Украина можаросида иштирок этаётган деб ҳисобланиши» тўғрисида эълон қилди.
Идора блокаданинг жорий этилишини «ғалла битими»нинг якунланиши билан изоҳлади.