Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одесса яна ўққа тутилди, вагнерчиларнинг яна бир қабристони топилди. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 512-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия Украина жануби бўйлаб навбатдаги ёппа зарбаларни амалга оширди. Одессада бир киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яраланган. Миколайивда қурбонлар сони икки нафар, яраланганлар сони 18 нафарни ташкил қилмоқда.
- Украина мудофаа вазирлиги Қора денгиз ҳудуди бўйлаб Россия портлари томон ҳаракатланадиган ҳар қандай кема ҳарбий юк ташувчи сифатида баҳоланишини маълум қилди. Бундан олдинроқ Россия мудофаа вазирлиги ҳам украин портлари томон сузадиган кемалар борасида худди шундай баёнот берганди.
- Украина АҚШдан қабул қилиб олинган кассетали ўқ-дориларни қўллашни бошлади.
- Қрим раҳбари «душман» дрони зарбаси оқибатида ўсмир ёшидаги қиз вафот этганини хабар қилди.
- Беларус мудофаа вазирлиги Полша билан чегара яқинида «Вагнер» ХҲК билан қўшма машғулотлар ўтказилаётгани ҳақида маълумот берди.
Миколайив ва Одессага зарбалар
20 июлга ўтар кечаси Россия қўшини Одесса, Миколайив ва Суми бўйлаб 19 та камикадзе дронлар ва шунча ракета йўллаган. Портлар, причаллар (кемалар боғлаб қўйиладиган жой), турар жойлар ва дўконлар зарба остида қолган.
Миколайивда тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, 18 киши жароҳатланган, улардан тўққиз нафари (жумладан беш нафар бола) шифохонага ётқизилган.
Одессада тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яраланган, улар орасида — Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг уч нафар ходими бор. Бир қанча бинолар шикастланган, жумладан болалар боғчаси ва Хитой консулхонаси.
Сумида дрон мактабдан ташқари соғломлаштириш муассасаси биносига қулаган, бино ичида бўлган ҳамшира жароҳат олган.
Украина ФВДХ / AP / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ / AP / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Oleksii Filippov / AFP / Scanpix / LETA
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Северскдаги ўт ўчирувчилар иши
Северск — Донецк областидаги, Бахмутдан тахминан 30 километр шимолда жойлашган шаҳар. Северск Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда — украин қўшини учун бу 30 километр жанубдаги Соледар шаҳрига юриш қилиш учун база вазифасини бажаради. Северск бир йилдан ортиқ вақтдан буён мунтазам равишда ўққа тутилади — қуйида ушбу шаҳардаги маҳаллий ўт ўчириш хизматлари иши акс этган суратлар.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
«Вагнер» ХҲК қабристони
«Разгрузка Вагнера» телеграм-канали
Мавзуга оид
18:59
Украина армияси Купянскни қисман озод этган, аммо бошқа участкаларда вазият оғирлашмоқда
16:05 / 20.12.2025
Киев ЕИ саммити ҳақида: РФнинг Украинани қулатишга қаратилган ҳисоб-китоби барбод бўлди
15:21 / 20.12.2025
Б режаси: Нега ЕИ Украинага Россия захираларини бермади?
10:33 / 20.12.2025