Вашингтон: Украина АҚШ кассетали ўқ-дориларидан тўғри фойдаланяпти
Вашингтон Қўшма Штатлар томонидан етказиб берилган кассетали ўқ-дорилар аллақачон Украина қуролли кучлари томонидан қўлланилаётганини тасдиқлади.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг сўзларига кўра, Украина қуролли кучларининг дастлабки баҳолашига кўра, кассетали ўқ-дорилардан «самарали ва мақсадга мувофиқ» фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Кирби 20 июль, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Украина кассетали ўқ-дорилардан фақат душман кучини сиқиб чиқариш учун фойдаланишга ваъда берди, деб эслатади Reuters.
АҚШ Украина қуролли кучларига топширишга ваъда берган кассетали ўқ-дорилар аллақачон Украинада, деди Пентагон қўшма штаби операциялар бўйича директори Дуглас Симс журналистларга.
Симснинг CNN томонидан иқтибос келтирилган сўзларига кўра, Украина «россияликлардан фарқли равишда тинч аҳолига яқин жойда кассетали ўқлардан фойдаланишдан манфаатдор эмас».
Аввалроқ Украина қуролли кучлари қўшинларининг «Таврия» гуруҳи қўмондони генерал Александр Тарнавский CNN телеканалига Украина қўшинлари АҚШдан кассетали ўқ-дорилар олгани, бироқ улардан ҳали фойдаланмаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024