Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари электр таъминотидан қисман узилди
Ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, 25 июл куни соат 9:27 да Тошкент шаҳридаги 110 кВ Л-К-Д электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Тошкент шаҳрининг Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманлари истеъмолчилари электр таъминотидан қисман узилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилиши ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланиши айтилган.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
01:41
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:07 / 21.02.2026
Мубашшир Аҳмад вақтинча Тошкентдаги ихтисослашган касалхонага ўтказилди
16:04 / 21.02.2026
Тошкентда хавфли рецидивист эркак ҳиндистонлик сайёҳнинг пулини тортиб олди
10:06 / 18.02.2026