09:26 / 26.07.2023
5049

Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилди

Электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошган.

Фото: EPA

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 167 млн АҚШ долларига 5 403 та электромобил импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4289 тага ёки қарийб 5 баробарга ошган.

6 ойда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 4 956 та;
— Ҳонгконг – 348 та;
— Германия – 57 та;
— БАА – 16 та;
— Корея – 12 та;
— АҚШ – 7 та.

Top