Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш соҳада ҳосилдорликни оширади - МҲТИ
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани таҳлил қилди.
Қайд этилишича, қишлоқ хўжалигида агродронлардан фойдаланишнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат: далалар кузатиб борилади ва ўрганиб чиқилади; далаларга ишлов берилади; экин экилади; ҳосил миқдори аниқланади; ҳосилдорликни оширишда фойдаланилади.
Таҳлил жараёнида баъзи мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича тажрибаси кўриб чиқилди.
Японияда қарийб 5 миллион гектар экин майдонлари мавжуд. Бугунги кунда ушбу ерларнинг 20 фоиздан ортиғида зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда дронлардан фойдаланилади. Мамлакатда дронлардан хавфсиз фойдаланиш учун операторларга лицензия беришнинг махсус қоида ва тизими амал қилади, яъни ягона тартиб-қоида ўрнатилган. Бу фермерларга ўз фермасида ушбу технологиядан бемалол фойдаланиш имконини беради.
Полша қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, дронлардан фойдаланиш тармоқ ҳосилдорлигининг 5 фоизгача ўсишига ва ҳар йили иқтисодий қийматининг 2,5 миллиард еврога қўшимча ортишига олиб келиши мумкин.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш соҳада ҳосилдорликни ошириш, ҳосил сифатини яхшилаш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, шунингдек, ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026