Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХОҚ Россия ва Беларусни 2024 йилги Олимпиадага таклиф қилмади
Россия ва Беларус 2024 йилги Париж Олимпиадасида ўз байроғи остида иштирок этолмайди.
26 июль куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 203 та давлатни 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга расман таклиф қилди.
Россия ва Беларус 2024 йилги Олимпиада ўйинларига таклифнома олмади, деб хабар берди ташкилот расмий сайти. Шунингдек, Гватемала ҳам таклиф қилинганлар рўйхатига киритилмаган.
ХОҚ президенти Томас Бах жонли эфирда Париждаги махсус маросимда 203 та давлатга таклифномаларни шахсан имзолади.
Қайд қилиш жоиз, Россия ва Беларус учун таклифноманинг йўқлиги бу давлатлар 2024 йилги Олимпиадада ўз байроғи остида иштирок этмаслигини англатади. Бироқ бу россиялик ва беларуслик спортчиларнинг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишига йўл қўйилмайди, дегани эмас.
2024 йилги Олимпиада ўйинларида тажовузкор давлатлар спортчиларига рухсат бериш масаласи кейинроқ муҳокама қилинади.
Ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йил 26 июлидан 11 августига қадар, Паралимпия ўйинлари эса 28 августдан 8 сентябргача Париж шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026