Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВда эълон қилинган материаллар бўйича қонунбузилиш ҳолати юзасидан 29 та жиноят иши қўзғатилди
ОАВда эълон қилинган танқидий материаллар бўйича қўпол қонунбузилиш ҳолати юзасидан 29 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилган.
Шунингдек, танқидий материални ўрганиш асосида 32 та фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.
Давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида 26 мингга яқин қонунга зид ҳужжатларга протест келтирилган, қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида тегишли идораларга 14 мингта тақдимнома киритилган.
640 млрд сўм зарарни ундириш ҳақида судларга 15 мингдан ортиқ аризалар киритилган, 225 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
13:30 / 16.06.2026