Ўзбекистон | 21:22 / 29.07.2023
21587
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар тутундан заҳарлангани айтилди

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосаси шундай.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси Фарғона шаҳрига етиб бориб, ҳалокатли ёнғин билан боғлиқ вазиятни ўрганди.

Қайд қилинишича, дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро ёнғиндан чиққан тутундан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосаси ҳам шундайлиги айтилмоқда.

29 июль куни Фарғона шаҳридаги 4 қаватли бино ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлди. Оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 7 нафари турли даражадаги тан жароҳати билан шифохонага юборилди.

Ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича тузилган ҳукумат комиссиясининг иши давом этмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид