Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Качинский: Полша Украина ғалласини олиб киришга қўйилган тақиқни узайтиради
Полша ўз қишлоқ хўжалигини ҳимоя қилиш мақсадида Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга қўйилган тақиқ муддати 15 сентябрда тугаганидан кейин ҳам Украина ғалласини мамлакатга киритмайди, деди бош вазир ўринбосари Ярослав Качинский Полша радиоси эфирида.
Унинг сўзларига кўра, агар Украина ғалласини импорт қилиш тақиқи Европа Иттифоқи даражасида узайтирилмаса, Варшава буни ўзи амалга оширади.
Полша ўз қишлоқ хўжалигини қурбон қила олмайди, «бизнинг украиналик дўстларимиз бундан хабардор бўлишлари керак», дея Качинский сўзларидан иқтибос келтиради PAP ахборот агентлиги.
Шу билан бирга, Полша бош вазири ўринбосари Полша украиналикларга сиёсий ва ҳарбий ёрдам бераётганини таъкидлади.
Ҳукмрон миллий консерватив «Қонун ва адолат» (PiS) партияси раҳбари Качинский: «Биз уларнинг бу урушда ғалаба қозонишларини истаймиз», деди.
Мавзуга оид
18:02
“Ўғлимни излаб Москвага бордим” – ургутлик отанинг изтиробда ўтган кунлари
11:25
Украина Россия газ инфратузилмасига ҳам зарбаларни кучайтирмоқда
10:10 / 08.07.2026
Киев ва Харкив яна ҳужум остида: жабрланганлар бор
09:44 / 08.07.2026