Спорт | 20:59 / 29.07.2023
26543
2 дақиқада ўқилади

«Ланс» Германияда дуранг қайд этган баҳсда Абдуқодир Ҳусанов дебютини ўтказди

Франциянинг «Ланс» клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида Германияда ўртоқлик ўйини ўтказди.

Фото: Ланс

Бундеслига иштирокчиси «Вольфсбург»га қарши «AOK Stadion»да ўтказилган учрашувда дуранг қайд этилди – 1:1.

Қувонарлиси, шу куни «Ланс» таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов норасмий дебютини ўтказди. Лансликлар ҳисобни тенглаштиргач, бош мураббийи Франк Эз ўзбекистонлик ҳимоячини 81-дақиқада захирадан майдонга туширди ва ҳамюртимиз ўйин якунигача ҳимояда ишончли тўп сурди.

Ўртоқлик ўйини. 29 июль
«Вольфсбург» - «Ланс» - 1:1
Голлар: Баку, 76 – Мачадо, 81. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли аъзоси душанба куни Франция клуби билан шартнома имзолаган эди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид