11:02 / 01.08.2023
4876

Лондон Кара-Мурзага ҳукм чиқарган судьяларга қарши санкциялар киритди

6 киши Буюк Британиянинг янги чекловлари остида қолди - прокурорлар, судьялар ва эксперт. Уларга Буюк Британияга кириш ва мамлакатда мулкка эга бўлиш тақиқланган.

Фото: Наталья Колесникова / AFP / Scanpix / LETA

Британия ҳукумати сайтида 31 июль, душанба куни чоп этилган ҳужжатга кўра, Буюк Британия олти нафар Россия фуқаросини санкциялар рўйхатига киритди, улар орасида Россия Бош прокуратураси прокурорлари ҳам бор.

Санкциялар остида қолганлар орасида прокурорлар Борис Локтионов ва Анна Потичко, судьялар Виталий Белицкий, Екатерина Дорохина ва Наталя Дудар, шунингдек, эксперт Данила Михеев бор. Уларга Буюк Британияга кириш ва мамлакатда мулкка эга бўлиш тақиқланган. Лондонга кўра, бу шахсларнинг барчаси мухолифатчи ва журналист Владимир Кара-Мурзага қарши суд жараёнларида иштирок этган.

Аввалроқ Москванинг умумий юрисдикция биринчи апелляция суди 25 йилга қаттиқ режимдаги колонияга ҳукм қилинган Владимир Кара-Мурзага нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтди, журналистларга фақат қарорни эшитиш учун киришга рухсат берилди. Мухолифатдаги россиялик сиёсатчи 2022 йил апрелида ҳибсга олинган. Дастлаб у Россия армияси ҳақида фейк хабар тарқатишда айбланган. Кейин давлатга хиёнат бўйича айблов қўшилди. 

Top