Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятида лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Янги тайинловларга кўра:
- Ботир Тоғаев вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида;
- Алишер Шукуров вазир ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Ботир Тоғаев 1976 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган, 2001-2015 йилларда Шаҳрисабз, Китоб ва Касби туманларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фаолият олиб борган. Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида ишлаган, Қамаши тумани ҳокими бўлган.
Алишер Шукуров 1983 йил Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси умумий бўлими етакчи мутахассиси, БМТ ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари бўлган. У ҳозирги вақтга қадар қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
11:37 / 20.11.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида импортни 50 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда
21:20 / 19.11.2024