Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ҳокимлиги Олмалиқда фермернинг ери олиб қўйилиши юзасидан муносабат билдирди
Фото: Kun.uz
Тошкент вилояти ҳокимлиги фермер Бекзод Шероновнинг ери олиб қўйилгани масаласида журналист Шокир Шарипов муаллифлигида Kun.uz'да эълон қилинган материалга муносабат билдирди.
“Мазкур суриштирув суратга олинаётганда Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобил Ҳамдамов ва бошқа мутасаддилар журналист Шокир Шарипов билан учрашишган, интервюлар берилган. Аммо, журналист фақат бир томоннинг фикри билан интернетда материал эълон қилган ва ҳолатга ишора қилиб, инсон, жамият ҳақида диний-фалсафий хулосалар келтириб, жамоатчиликни чалғитишга уринган.
Журналист мазкур воқеалар занжирини ҳар икки гапнинг бирида вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга боғлайди, аниқ мисоллар келтирмайди, фақат фаразларини билдириш билан чекланади. Ҳақиқат шуки, Олмалиқ шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилганда, Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишламас эди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги мазкур журналист суриштирувини нохолис ахборот билан омма фикрини чалғитиш ҳамда туҳмат ва ҳақоратдан иборат контент, деб ҳисоблайди, белгиланган тартибда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади”, – дейилади расмий муносабатда.
Хабарда ҳолат юзасидан Олмалиқ тумани ҳокими Қобил Ҳамдамов ва ҳокимлик бошқа мутасаддиларининг видео-раддиялари илова қилинган.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026