Японияга Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари оқими оширилади
Ўзбекистон ва Япония меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакат делегацияси таълим бўйича Япония халқаро ташкилоти (JITCO) вице-президенти Шигео Матсумоти ва йирик иш берувчилар уюшмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
JITCO вице-президенти Шиего Матсумоти мазкур дастур доирасида юборилаётган ўзбекистонлик фуқаролар сони йилдан-йилга кўпаяётгани ва жалб қилинаётган соҳалар кенгайиб бораётганини таъкидлади. Япония халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни кучайтириш ва ушбу мамлакатга Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари оқимини ошириш учун ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.
Ўзбекистон вакиллари Японияда қурилиш, қарияларни парваришлаш, тиббиёт ҳамширалари, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги 20 мингга яқин корхоналар манфаатларини ҳимоя қиладиган Sakura International Friendship Cooperative, Cooperative Seito, Cooperative Tokyo Kyoudou Jim Center, Tokyo Creative Cooperative ва NBC Cooperative Union уюшмалари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Томонлар Ўзбекистон фуқароларини қурилиш, қарияларни парваришлаш, тиббиёт ҳамширалари, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларига ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
Мавзуга оид
13:00
Тошкентда Япония кўмагида Неврология ва инсулт маркази очилади
08:30
Ўзбекистонда Япония университети очилиши мумкин
11:31 / 21.01.2025
Япониялик кекса аёллар қашшоқликдан қочиш учун қамоқхонага тушишга уринмоқда
00:34 / 17.01.2025