Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳарбий рўйхатдан ўтмаганлар фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин
Россия фуқаролигини олган хорижликларни ҳарбий рўйхатдан ўтмагани учун фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Россия Коммунистик партияси фракцияси мамлакат фуқаролигини олган хорижликларни ҳарбий рўйхатдан ўтмагани учун жазолаш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Унга кўра, қонунбузарлар Россия фуқаролигидан маҳрум этилиши ва депортация қилиниши мумкин.
Бу ҳақда Коммунистик партиядан Давлат Думаси минтақавий сиёсат бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Михаил Матвеев маълум қилди.
«Мен қонун лойиҳасини тайёрлаяпман, унга кўра Россия фуқаролигини олгандан кейин қонунда белгиланган муддатда ҳарбий рўйхатдан ўтмаслик (шунингдек, ҳарбий хизматни бажаришдан бўйин товлаш) Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш учун асос бўлади», деди у.
Унинг қўшимча қилишича, ҳарбий хизмат учун рўйхатдан ўтмаслик фуқароларнинг оила аъзоларини ҳам фуқароликдан маҳрум қилиш учун асос бўлиши керак.
Аввалроқ, Россияда туғилган фуқароларни ҳам Қуролли Кучларни обрўсизлантирганлик учун фуқароликдан маҳрум қилиш таклиф этилган эди. Бироқ, бу таклиф баъзи депутатларнинг қаршилигига учради. Улар бундай қонуннинг Конституцияга зид эканини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
12:17 / 30.06.2026