Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ноқонуний миграцияга қарши рейдлар бошланди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди.
Туркия полицияси томонидан ноқонуний миграцияга қарши кураш доирасида йирик шаҳарлар ва жамоат жойларида махсус рейдлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
«Туркияда бўлиш қоидаларини бузган ва қўлга олинган хорижликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор, уларнинг аксарияти Истанбул шаҳридан бошқа вилоятлардаги репатриация марказларига юборилмоқда», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, Бош консулхона томонидан Туркия полицияси ва Миграция хизмати орқали фуқаролар ҳолати ўрганилганда, уларнинг ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжати бўлмагани ёки Туркияда яшаш ва ишлаш қоидаларини бузгани аниқланган.
Консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликлардан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишни, шахсни тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларни олиб юришни сўрамоқда.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026