Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аббосбек ЦСКАга ўтишдан олдин мен билан маслаҳатлашди». Шомуродов Файзуллаевнинг трансфери ҳақида
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов Аббосбек Файзуллаевнинг Россия чемпионатига кўчиб ўтганини қўллаб-қувватлади.
«Кальяри» ҳужумчисининг айтишича, унинг миллий жамоадаги шериги ЦСКАга ўтиш масаласида Элдордан маслаҳат сўраган.
«Аббос билан Тошкентда тушлик қилгандик ва у ЦСКАга ўтиш масаласида мен билан маслаҳатлашди. Унинг қарорини қўллаб-қувватладим. Зеро, футболчи учун янги даражага кўтарилиш ҳар доим муҳим», - дейди Шомуродов «Чемпионат.com» сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италия А Сериясига ўтишидан аввал Россиянинг «Ростов» клуби шарафини ҳимоя қилганди.
Мавзуга оид
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:21 / 29.06.2026
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
14:49 / 29.06.2026
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026