Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда боғча директори пичоқланди
Фожиа Фориш тумани, «Дўстлик» маҳалласида содир бўлди.
Фото: Жиззах вилояти ИИБ
5 август куни тунда Жиззах вилояти, Фориш тумани, «Дўстлик» маҳалласида яшаган 1975 йилда туғилган А.Х. пичоқланди. Жиззах вилояти ИИБ «Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида боғча директори пичоқлаб ўлдирилди» деган мазмунда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга шундай изоҳ берди.
Қайд қилинишича, А.Х. Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига тан жароҳатлари билан келтирилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, унинг биологик ўлими қайд этилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида А.Х. ўз маҳалладоши билан келишмовчилик юз бергани оқибатида пичоқлангани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3- қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят содир этишда гумонланган шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.
Марҳумнинг қайси боғчада директор бўлиб ишлагани ҳақида маълумот берилмади.
Мавзуга оид
21:55 / 08.01.2026
Бола боғчада ва бошланғич таълимда ўз она тилида тарбия кўриши керак - Алишер Қодиров
14:57 / 07.01.2026
“Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман” – Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйди
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
13:55 / 11.12.2025