21:05 / 05.08.2023
41785

Коллеж ва техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди

2023/2024-ўқув йилида коллежларга 41 330 та, техникумларга 68 216 та қабул квотаси белгиланди.

Фото: Kun.uz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича жами 109 546 та қабул квотаси тасдиқланди.

Шундан:

- 123 та коллеж учун — 41 минг 330 та;

- 216 та техникум учун — 68 минг 216 та.

Коллежларга кундузги таълим шакли бўйича қабул квотаси 19 814 та этиб белгиланди.

Шундан:

- давлат гранти асосида — 9 815 та;

- тўлов-контракт асосида — 9 999 та.

Коллежларга сиртқи таълим шакли бўйича қабул квотаси 15 953 та этиб белгиланди. Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Коллежларга кечки таълим шаклига қабул квотаси жами 462 та этиб белгиланди. Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Коллежларга дуал таълим шаклига қабул квотаси жами 5 101 та этиб белгиланди.

Шундан:

- давлат гранти асосида —1 174 та;

- тўлов-контракт асосида — 3 927 та.

Техникумларга кундузги таълим шаклига қабул квотаси жами 49 024 та этиб белгиланди.

Шундан:

- давлат гранти асосида — 20 615 та;

- тўлов-контракт асосида — 28 409 та.

Техникумларга сиртқи таълим шаклига қабул квотаси жами 14 425 та этиб белгиланди. Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Техникумларга кечки таълим шаклига қабул квотаси жами 1 120 та этиб белгиланди. Мазкур таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Техникумларга дуал таълим шаклига қабул квотаси жами 3 588 та этиб белгиланди.

Шундан:

- давлат гранти асосида — 1 694 та;

- тўлов-контракт асосида — 1 894 та.

Top