22:04 / 05.08.2023
29736

Суперлига. «Пахтакор» «Нефтчи»га мағлуб бўлди, «Насаф» «Турон»га ютқазди, «Бухоро»да ғалаба

Суперлига 15-тури доирасидаги бугунги баҳсларда кутилмаган натижалар қайд этилди.

Фото: tribuna.uz

«Пахтакор» Самарқанддаги мағлубиятидан кейин энди «Нефтчи»га ютқазди. Диёр Туроповнинг голи водий клубига Тошкентдан ғалаба билан қайтишини таъминлади. Виталий Левченко шогирдлари 1-даврада ҳам Максим Шацких жамоасидан устун келганди. 

«Насаф» эса Яйпанда турнир аутсайдерларидан бири «Турон»га ютқазиб қўйди. Муртазоевнинг голи собиқ жамоасининг мағлубиятига сабаб бўлди.

«Бухоро» эса Дилшод Жўраевнинг ягона голи эвазига «Қизилқум»дан устун келиб, охирги ўринни тарк этди.

Шу тариқа, «Нефтчи» 31 очко билан шунча очкога эга «Пахтакор»ни ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилди. «Насаф» 25 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Бухоро» ва «Турон» сўнгги ўринларни тарк этишди, «Қизилқум» 10 очко билан 14-ўринга тушди.

Суперлига. 15-тур
Пахтакор – Нефтчи – 0:1

Гол: Диёр Туропов, 69.
Четлатиш: Максим Шацких, 52 (мураббий, Пахтакор)

Турон – Насаф – 1:0 
Гол: Ҳумоюн Муртозаев, 23.

Бухоро  - Қизилқум - 1:0  
Гол: Дилшод Жўраев, 38.

Top