Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙТҲга учраган икки тожикистонлик қутқарилди
Улар юк машинасида Ғузор дарёси ўзанига тушиб кетган.
Қашқадарё вилоятидаги Ғузор дарёсига тушиб кетган юк машинасидаги икки нафар Тожикистон Республикаси фуқароси пачоқланган темирлар орасида қисилиб қолиб, тан жароҳати олди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари уларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, кеча, 5 август куни соат 17:40 ларда Ғузор туманининг Оби-ҳаёт маҳалласида жойлашган Пачкамар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Термиз—Тошкент М-39 автомобил йўлининг 1249-километрида DAF русумли юк машинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, Ғузор дарёсига тушиб кетган. Натижада икки нафар Тожикистон Республикаси фуқароси пачоқланган темирга қисилиб қолиб, тан жароҳати олган.

«Келиб тушган хабарга кўра, Ғузор туман ФВБдан қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:55 ларда етиб борган, ёнғин-қутқарувчиларининг саъй ҳаракатлари ва маҳаллий фуқаролар кўмагида икки нафар фуқаро қутқарилиб, туман тиббиёт бирлашмасига юборилди. Ҳозирда фуқаролар шифокорлар назоратида», дейилади бошқарма ахборотида.


Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
15:53 / 18.04.2026