Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия яқинида қайиқлар чўкиши оқибатида 30 нафар муҳожир бедарак йўқолди
Италия қирғоқни қўриқлаш хизмати Лампедуза ороли яқинида чўкиб кетган иккита қайиқдан 57 нафар муҳожирни қутқариб олди. Икки киши ҳалок бўлди.
Италиянинг жанубий Лампедуза ороли қирғоқларида дам олиш кунларида иккита муҳожирлар қайиғи ҳалокатга учраши оқибатида 30 га яқин одам бедарак йўқолди. Бу ҳақда Италия қирғоқни қўриқлаш хизмати 6 август, якшанба куни хабар берди.
Унга кўра, 57 киши қутқарилган. Бундан ташқари, бир аёл ва бир боланинг жасади топилган. Чўкиб кетган муҳожирлар қайиқлари Туниснинг Сфакс шаҳридан жўнаб кетгани тахмин қилинмоқда. ANSA агентлигининг омон қолганларга таяниб хабар беришича, биринчи қайиқда 48 киши, иккинчисида эса 42 киши бўлган.
5 август куни кечқурун Лампедуза ороли яқинида яна бир қайиқ қояларга келиб урилган. Кучли шамол ва тўлқинлар рифда омон қолишга уринган 34 нафар муҳожирни қутқаришни қийинлаштирди, дея хабар берди Италия Тоғда қутқариш хизмати (CNSAS). Соҳил хавфсизлик хизмати уларга денгиз орқали етиб бора олмади, одамлар ҳаво орқали қуруқликка келтирилди.
Италия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил бошидан буён мамлакатга денгиз орқали деярли 92 минг ноқонуний мигрант келган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 43 мингга яқинни ташкил қилган. Қочқинлар Тунис ва Ливиядан Ўрта Ер денгизи орқали жанубий Италия ва Малтага, шу жумладан яроқсиз кемаларда ўтишга ҳаракат қилмоқда - бунинг натижасида уларнинг катта қисми нобуд бўлмоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026